“Оскар” тақдимоти рейтинги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди

Art & Culture

image

Америка киноакадемияси томонидан ўтказиладиган бу йилги "Оскар" мукофоти топшириш маросимини ABC телеканалида 9,8 миллион киши томоша қилди, бу энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда "Nielsen" тадқиқот хизмати маълумотларига асосланиб CNN хабар берган.  

Бу орқали, ўтган йили ўрнатилган антирекорд янгиланган. Ўша йили тадбирни 23,6 миллион киши томоша қилганди. 

Бундан кўриниб турибдики, томошабинлар сони 58 фоизга камайган. 

Телеканал таъкидлаганидек, етти йил олдин маросимни 40 миллион томошабин томоша қилган. 

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида "Оскар" мукофотининг 93-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси тақдирлаш маросими томошабинларсиз ўтишига сабаб бўлди.


Tags

Rate Count

76

Rating

3

Rate this article

Share with your friends