Томошабинларсиз, вокзалда... “Оскар” ғолиблари аниқланди 

Маданият-санъат

image

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Оскар мукофотининг 93-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Коронавирус пандемияси туфайли мукофотни топшириш формати ўзгартирилди. Биринчи марта мукофотлар бир вақтнинг ўзида иккита жойда: Dolby Theatre киноакадемиясининг уй кинотеатри саҳнасида ва Лос-Анжелесдаги Union Station вокзали залида бўлиб ўтди. 

Шунингдек, коронавирус пандемияси тақдирлаш маросими томошабинларсиз ўтишига ҳам сабаб бўлди.

Ғолиблар рўйхати эса қуйидагича: 

Энг яхши фильм – "Кўчманчилар ери"; 

Энг яхши режиссёр – Хлоя Чжао ("Кўчманчилар ери"); 

Энг яхши актриса – Фрэнсис МакДорманд ("Кўчманчилар ери"); 

Энг яхши актёр – Энтони Хопкинс ("Ота"); 

Энг яхши хорижий фильм – "Яна биттадан" (Дания, Нидерландия ва Швеция); 

Энг яхши анимацион фильм – "Қалб"; 

Энг яхши сценарий – Эмиральд Феннел ("Умиди сўнмаган қиз"); 

Иккинчи даражали энг яхши сценарий – Флориан Зеллер ("Ота"); 

Энг яхши оператор – Эрик Мессершмидт ("Манк"); 

Энг яхши саундтрек – "Қалб"; 

Энг яхши қўшиқ – "Fight For You"; 

Энг яхши визуал эффект – "Далил".


Мақола муаллифи

Теглар

Оскар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг