Осиё ўйинларида Жанубий Корея терма жамоаси учун КХДР мадҳияси янгради (видео)

Sport

image

Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида Жанубий Корея терма жамоаси иштирокидаги учрашув олдидан Шимолий Кореянинг давлат мадҳияси янгради. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа Жанубий Корея эркаклар терма жамоаси ва Бангладеш ўртасидаги чим устида хоккей учрашуви бошланишидан олдин содир бўлган. Ўйин Жанубий Корея терма жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Бу Осиё ўйинларида Жанубий Корея билан боғлиқ биринчи баҳсли ҳолат эмас. Аввалроқ, мамлакат Олимпия қўмитаси мусобақа ташкилотчиларига расмий шикоят билан мурожаат қилган эди. Бунга Осиё ўйинларининг очилиш маросимида XVI асрдаги япон сиёсий ва ҳарбий арбоби Тоётоми Хидэёшига бағишланган саҳнанинг намойиш этилгани сабаб бўлган. Хидэёши 1592 йилда Япониянинг Кореяга босқинига раҳбарлик қилган. Жанубий Корея томони очилиш маросимида бундай тарихий шахсдан фойдаланилишини ҳақоратли деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иккинчи учрашувида Қувайт олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал чорак финал босқичига чиқди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends