Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси 9-кумуш медални қўлга киритди
Sport
−
10:46 709 1 minute
Бугун, 24 сентябрь куни Япониянинг Айти–Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 5-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун доирасидаги академик эшкак эшиш баҳсларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги яккалик дастурида иштирок этган 34 ёшли Анна Пракатен финишга иккинчи бўлиб етиб келди ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Бунга қадар кун доирасида ўзбекистонлик спортчилар академик ҳамда каноэ ва байдаркада эшкак эшиш баҳсларида 7 та медални қўлга киритганди.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 18 тага ( 2 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза) етди. Айни дамда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 9-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
All