OpenAI тирилди: Энди ChatGPT'да чексиз матнли чатлар ва янги фукция бўлади

Tech News

image

OpenAI ChatGPT’нинг барча фойдаланувчилари учун матнли чатлар бўйича чекловларни олиб ташламоқда, бепул ва Go тарифларида эса GPT-5.6 Luna асосий модел сифатида ишлатилади. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қилди.

Қайд этилишича, янги GPT-5.6 Luna модели Free (бепул) ва Go (премиум) фойдаланувчилари учун GPT-5.5 ўрнини эгаллайди. Шунингдек, улар мураккаб саволлар учун юқори даражада фикрлаш имконини берувчи янги “Think” тугмасидан фойдаланиши мумкин. OpenAI’нинг таъкидлашича, файллар, тасвирлар, овозли функциялар ва тасвир яратиш учун алоҳида чекловлар сақланиб қолади. 

Янгиланиш Plus ва Pro фойдаланувчиларига ҳам тааллуқли. Улар тезкор вазифалар – саволларга жавоб бериш, веб-тадқиқот, маслаҳат, режалаштириш, матн ёзиш ва қарор қабул қилиш учун такомиллаштирилган GPT-5.6 Sol моделига эга бўлади. 

Компаниянинг айтишича, янги модель янада қисқа ва барқарор жавоблар беради. Codex ва Work учун ишлатиладиган GPT-5.6 Sol версияси эса ўзгаришсиз қолади.

ChatGPT Plus ва Pro фойдаланувчиларига жавоб тайёрлашда модел қанчалик кўп фикр юритишини мослаштириш имконини берувчи “thinking slider” ҳам тақдим этилади. Фойдаланувчилар уни саволнинг мураккаблиги ва ечиш учун зарур бўлган қадамлар сонига қараб созлаши мумкин.

OpenAI ички баҳолаш натижаларига кўра, GPT-5.5-Instant билан солиштирганда, GPT-5.6 Luna’да фактологик хатолар 62 фоизга, GPT-5.6 Sol’да эса 68 фоизга кам учраган.

Маълум қилинишича, янгиланган GPT-5.6 Sol 6 август кунидан Plus ва Pro фойдаланувчилари учун мавжуд бўлган. Free ва Go фойдаланувчилари учун бошқа янгиланишлар шу ҳафтадан жорий этилади. Келаси ҳафтадан эса фойдаланувчилар чексиз матнли чатлар ва мураккаб саволлар учун янги “Think” тугмасидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички синовлар давомида OpenAI компаниясининг иккита модели – GPT-5.6-Sol ва яна бир кучлироқ модель Hugging Face платформаси инфратузилмасига ҳужум қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends