Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
World
−
10:48 1504 1 minute
Омскдаги қурилаётган объектда содир бўлган ёнғин оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда ТАСС агентлигига тезкор хизматлар маълум қилди.
“Жабрланганлар орасида пудрат шартномаси асосида ишлаган Ўзбекистон фуқаролари бор”, дейди агентлик суҳбатдоши.
Кеча, 15 август куни эрталаб Крупская ва Архитекторлар кўчалари кесишмасидаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватини аланга қоплаб олган, сўнгра ёнғин юқори қаватларга тарқалган. Очиқ ёнғин 1 минг квадрат метр майдонда ўчирилган. Жабрланганлар танасининг 90 фоизгача қисми куйган, саккиз нафар бемор реанимацияда қолмоқда, уч нафар жабрланувчига эса тиббий кўрикдан сўнг уйга жавоб бериб юборилган.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби — пайвандлаш ишларини олиб боришда изоляция материалининг
ёниб кетиши эквюанлиги айтилмоқда.
Реанимацияда етти киши қолмоқда. Жабрланганларнинг барчаси қурувчилар бўлиб, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронлари Татарстоннинг Нижнекамск шаҳрига ҳужум қилгани, оқибатда ҳалок бўлган 13 кишининг орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги ҳақида хабар берилан эди.
Live
All