Олмалиқда корхона ходимларини оммавий ишдан бўшатмоқда. Вазирлик ҳолатга изоҳ берди
Local
−
15 June 2021 15625 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаси оммавий равишда бекор қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилояти Давлат меҳнат инспекцияси мазкур хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказган.
Ўрганиш натижасида, жамият ишчи ходимлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари “Касаначиликни ташкил қилиш хизмати” ходимлари томонидан етиштирилиши маълум бўлган. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш мақсадида жамият ходимларининг овқатланишини ташкил этиш 2021 йил 1 мартдан аутсорсинг шартлари асосида ихтисослаштирилган компанияга топширилган.
Натижада, Касаначиликни ташкил қилиш хизмати ходимлари билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан бекор қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.
"Ҳолат бўйича жамият раҳбариятига амалдаги қонунчилик нормаларига риоя этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди", дейилади вазирлик хабарида.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28