Олимпиада совриндорларига қандай автомобиль берилиши аниқ бўлди (видео)

Sport

image

Бугун, 12 август куни Париж Олимпиадасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади. Совриндорларга Президент совғаси – Tahoe автомобили совға қилинади.

Ҳозирда спортчиларга аталган автомобиллар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) биносига олиб борилмоқда. Париждан учган спортчилар Тошкентга маҳаллий вақт билан 19:00 да етиб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар Олимпиадада 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза жами 13 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends