Nvidia энг йирик компаниялар учлигидан чиқди

World

−

image

Кеча, 20 ноябрь куни АҚШ фонд бозорида савдолар бошланиши билан Nvidia акциялари 5,5 фоизга арзонлашди. Натижада компания дунёнинг бозор қиймати энг юқори бўлган корпорациялари рейтингида тўртинчи ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Маълумотларга кўра, TradingView’нинг реал вақт режимидаги рейтингида Alphabet (Google) компаниясининг бозор қиймати 3,4 триллион доллар, Nvidia’ники эса 3,32 триллион долларга баҳоланган. Шу тариқа, Alphabet учинчи, Nvidia эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Октябрь ойида Nvidia дунёнинг энг қиммат компанияси эди. Кейинчалик у биринчи ўринни Apple’га бўшатиб берди. Ҳозирда Apple’нинг бозор қиймати 5,08 триллион долларга тенг. Шундан сўнг Microsoft ҳам Nvidia’дан ўзиб кетди ва 3,68 триллион долларлик кўрсаткич билан иккинчи ўринга кўтарилди.

Сўнгги бир ойда Nvidia акциялари нархи 33 фоиздан кўпроққа пасайди. Инвесторлар компания асосчиси ва узоқ йиллик раҳбари Женсен Ҳуанг атрофидаги можаро фонида акцияларни сотмоқда. Meduza хабарида қайд этилишича, Ҳуангнинг компания ходималари билан никоҳдан ташқари муносабатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам ушбу можарога сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз,12 ноябрь куни Nvidia бош директори Женсен Хуанг лавозимидан кетгани ҳақида хабар берилган эди. Компания директорлар кенгаши унинг президент, бош ижрочи директор ва бошқарув аъзоси лавозимларини тарк этиши тўғрисида қарор қабул қилган. Хуанг ўрнига доимий раҳбар тайинлангунига қадар компанияни ижрочи вице-президент ва молия директори Колетт Кресс бошқариши маълум қилинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends