Нурафшонда портлаган уй бўйича янги тафсилотлар очиқланди
Local
−
27 April 2021 8020 1 minute
Аввалроқ Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, айни вақтда воқеа жойида тезкор қутқарув гуруҳлари иш олиб бормоқда. Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан талафот кўрган уйдаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

Ушбу ҳодисада 2009 йилда туғилган Э. Х. ҳалок бўлган. Уй эгаларидан яна бири жонлантириш бўлимига олиб кетилган.
Дастлабки тахминларга кўра, уйдаги 4-хонадонда газ ускунаси қўлбола шланг орқали ҳисоблагичдан алоҳида ўзбошимчалик билан асосий газ тармоғига уланган бўлиб, фожиага унинг носозлиги сабаб бўлган.

“Hududgazta’minot” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, ўрганишлар жараёнида маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлгани аниқланган. Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган.



Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September