Нурафшондаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлди. Қурбон бор

Жамият

image

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 27 апрель куни соат 11:40 да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бунинг оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. 

Ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган. Мазкур ҳолатнинг табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққани тахмин қилинмоқда. 

Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда. Мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий манбалар орқали бериб борилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг