Ноябрда нарх-наво қанчага кўтарилгани маълум бўлди
−
01 December 2020 8406 1 minute
2020 йилнинг ноябрида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Солиштириш учун 2019 йилнинг ноябрида товарлар ва хизматлар нархларининг ой давомидаги ўртача кўтарилиш даражаси 1,7 фоизни ташкил қилган.
2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар 9,5 фоизга ўсган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,9 фоизга ва хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November