Норов Саудия Арабистонига боради
Local
−
07 September 2022 8840 1 minute
Бугун, 7 сентябрь куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Саудия Арабистонига боради. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Делегация Ар-Риёд шаҳрида “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши – Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар йиғилишида иштирок этади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August