Нодирбек Абдусатторов амалдаги Жаҳон чемпионини мағлуб этди
Sport
−
28 December 2021 9552 1 minute
Ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпионати доирасида дунё шахматининг бугунги кундаги қироли ва мутлақ Жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди. Мусобақа Польша пойтахти Варшава шаҳрида блиц ва рапид йўналишида ўтказилмоқда.
Турнирда сенсация қайд этган Абдусатторов 10-турдан сўнг, 8 очко жамғарган ҳолда Жаҳон чемпионатида яққол пешқадамга айланди.

У турнир давомида дунёнинг энг кучли шахматчилари Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфандни мағлуб этган бўлса, Жаҳон шахмат тожи учун курашда Карлсенга мағлуб бўлган россиялик Ян Непомняший ва Александр Гришук билан дуранг ўйнади.
Бунга қадар, Магнус Карлсен 7,5 очко билан биринчи ўринда бораётган эди.
Live
All