Неймар янги қоидалардан жабрланган биринчи футболчи бўлди
Sport
−
16:25 538 1 minute
Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси ва сардори Неймар дарвозабонларнинг вақтни чўзишини чеклашга қаратилган тажриба доирасида Бразилия чемпионатида майдондан четлатилган биринчи футболчи бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Лига дарвозабон тиббий ёрдам олаётгани сабабли ўйин тўхтатилган ҳолатларда янги қоидани синовдан ўтказмоқда. Унга кўра, мураббий ўйин қайта бошланганидан сўнг бир дақиқа давомида майдонни тарк этиши керак бўлган футболчини танлаши лозим. Агар мураббий 10 сония ичида футболчини танлай олмаса, майдонни жамоа сардори тарк этади.
Ушбу қоида илк бор жорий йилнинг кеча, 17 август куни “Васко да Гама” ва “Сантос” (0:3) ўртасидаги учрашувда қўлланилди.
Меҳмонлар дарвозабони Габриэл Бразао тиббий ёрдам сўраганидан сўнг ўйин тўхтатилди. “Сантос” бош мураббийи 10 сония ичида майдонни тарк этадиган футболчини танламагани сабабли ҳакам Неймарни бир дақиқага майдондан четлатди.
Шу тариқа, Неймар Бразилия чемпионатида мазкур янги қоида асосида бир дақиқага майдондан чиқарилган биринчи футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар Жаҳон чемпионатидан сўнг Бразилия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганди.
Live
All