Неймар “Бавария”га қарши ўйингача тикланиб улгурадими?

Sport

image

19 февраль куни жароҳат олган ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар “Бавария” билан UEFA Чемпионлар лигаси жавоб ўйинигача тикланишга улгуриши мумкин. У Франция чемпионатида “Лилль”га қарши ўйинда (4:3) жароҳатланган эди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, Неймарнинг тикланиш вақти 2-3 ҳафтани ташкил қилади. Айнан шу даволаниш даврида футболчининг кейинги ўйинга майдонга тушиш ёки тушмаслик масаласи муҳокама қилинади. “Бавария” - ПСЖ ўйини 9 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Лилль”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлими бошида бразилиялик футболчи рақиб ҳимоячиси Фонте билан тўқнашиб, жароҳат олганди. 51-дақиқада ҳужумчини замбилда майдондан олиб чиқишди. Унинг ўрнига Уго Экитике майдонга тушди.

Кеча ПСЖ Неймарни МРТдан ўтказгани ҳақида хабар берган эди. Текширув шуни кўрсатдики, футболчи жиддий жароҳат олмаган. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends