Нетаньяху ОАВ ва журналистларни судга берди

World

−

image

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху 2023 йил 7 октябрь ҳужумидан олдин унга ҲАМАСнинг эҳтимолий ҳужуми ҳақида Миср ва БАА томонидан огоҳлантириш берилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан бир нечта ОАВ ва журналистларни судга берди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Қайд этилишича, Нетаньяху жами 2,6 млн шакл (тахминан 850 минг доллар) миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Даъво “Haaretz”, “Yedioth Aharonoth” ва “Channel 12” нашрлари, шунингдек, журналистлар Шломи Элдар, Ури Мисгав, Надав Эял, Барак Равид ва Аттила Сомфалвига қарши киритилган.

Гап БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ва Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Камол Нетаньяхуни 7 октябрь ҳужумидан олдин ҲАМАС урушга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантиргани ҳақидаги хабарлар ҳақида бормоқда.

Нетаньяху эса бу маълумотларни рад этган. Унинг айтишича, у 2023 йил 7 октябрдан олдинги ой давомида на БАА Президенти, на Миср разведкаси раҳбари билан учрашган ёки гаплашган.

“Ликуд” партияси баёнотида ОАВ тарқатган хабарлар тўлиқ ёлғон экани айтилган. Даъво аризасида эса ушбу хабарлар Исроил хавфсизлиги ва Бош вазирга жиддий зарар етказишга қаратилгани таъкидланган.

Мазкур даъво 7 октябрь воқеаларидан олдин Нетаньяхуга араб давлатлари раҳбарлари томонидан ҳужум хавфи ҳақида огоҳлантириш берилгани ҳақидаги хабарлар атрофидаги баҳслар кучайган бир пайтда киритилган.

Маълумот учун, Нетаньяху 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми билан боғлиқ хавфсизликдаги муваффақиятсизликлар учун мунтазам равишда Исроил хавфсизлик идоралари масъулиятини таъкидлаб келади. У воқеа юзасидан давлат комиссияси тузилишига ҳам қарши чиқиб, тергов ҳайъати сиёсатчилар томонидан шакллантирилиши кераклигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналистлари Оқ уйга кириши тақиқланган учта янгиликлар нашри АҚШ Президент Дональд Трампга қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends