Непалдаги сув тошқини қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?

Local

image

Непал ва Тибетда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги, айни пайтда Непалда ҳам фаолият юритаётган элчихонаси маълумотларига таяниб, “Дунё“ ахборот агентлиги хабар берди.

Элчихонага кўра, дипломатик ваколатхона тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, табиий офат оқибатлари ва вазият ривожини мунтазам кузатиб бормоқда.

Ҳимолай дарёсига лой ва тош массасининг қулаши оқибатида юзага келган сув ва вайроналар оқими йўллар, уйлар ҳамда инфратузилмани ювиб кетган. Непалда камида 165 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳокимият қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирган.

Мамлакатда 826 киши, жумладан, 500 га яқин хорижликнинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда. Бедарак йўқолганлар орасида Ҳиндистоннинг 177, АҚШнинг 63, Австралиянинг 34, Буюк Британиянинг 33 ва Канаданинг 25 нафар фуқароси бор.

Қидирув-қутқарув ишларига 5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва полиция ходими жалб этилган. Қутқарувчилар 125 кишини, жумладан, 20 нафар хорижликни топиб, хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.

Жабрланган ҳудудларга чодирлар, озиқ-овқат ва бошқа зарур воситалар етказиб берилмоқда. Бироқ қутқарув ишларини янги сув ва лой кўчкилари хавфи ҳамда прогноз қилинаётган ёмғирлар мураккаблаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Непал ва Тибетда кеча, 26 август куни юз берган ҳалокатли сув тошқинлари оқибатида 1,5 мингга яқин киши, жумладан, 700 дан ортиқ хорижлик бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends