Назарбоев ҳимояси Миллий хавфсизлик қўмитаси масъулиятидан олиб ташланиши мумкин
World
−
13 November 2023 7175 1 minute
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг хавфсизлиги мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси масъулиятидан олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда “КазТАГ” хабар берди.
“Қозоғистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига илова қилинаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тасдиқлансин”, дейилади амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг фармони лойиҳасида.
Миллий хавфсизлик қўмитаси тўғрисидаги низомга функцияларини такомиллаштириш, махсус давлат органи ходимининг қасамёди матнига ва уни қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти хавфсизлигини Миллий хавфсизлик қўмитасининг масъулиятидан олиб ташлаш режалаштирилмоқда.
Қозоғистон Республикасининг 2023 йил 13 февралдаги “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги Конституциявий қонунини ўз кучини йўқотган деб эълон қилиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни билан Қозоғистон 2000 йил 28 июлдаги "Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши тўғрисида" ги қонуни кучини йўқотди.
Шунингдек, мамлакатда Назарбоев бошчилигидаги Миллий фаровонлик жамғармаси “Самрук-Казина” бошқарув кенгаши тугатилиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда жорий йилнинг 17 июлида имзоланган “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги низомнинг янги таҳрири қабул қилинганди. Унга кўра, Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳимоя имтиёзини сақлаб қолганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September