Навоийда ўқувчи қиз жонига қасд қилди. Бунга мактаб директори айбдорми? 

Crime

−

image

Навоийда ота қизининг дарсдан кейин ўз жонига қасд қилишга уринишида мактаб директорини айблаб, жанжаллашди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 15 май куни соат 15:00 да “Лангар” маҳалласида яшовчи фуқаро М.А. 58-сонли мактаб биносига пичоқ билан келиб бақир-чақир қилган.

Маълум бўлишича, ота қизи А.С.ни дарсдан чиқиб келиб, уйида дори ичгани учун мактаб директорини айблаган. Фуқаро М.А. мактаб раҳбари билан жанжаллашиб кетган. 

Аниқланишича, ўқувчи қиз жорий йилнинг 6 апрель куни дори ичган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Хатирчи туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends