Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
−
26 November 2020 11607 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, Бахтиёр Аҳмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Навоий вилоятининг прокурори Шоҳруҳ Аминов Сирдарё вилоятига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November