Нарендра Моди Кўксаройда тантанали кутиб олинди
Local
−
12:40 1131 1 minute
Бугун, 30 август куни Кўксарой қароргоҳида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этган.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган, фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат мадҳиялари янграган.
.jpg)
Шунингдек, етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 август куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрганди.
Live
All