Наманганда тарихий масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди
Crime
−
16 July 2024 10848 2 minutes
Наманганда тарихий масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди, аммо у етказилган зарарни уч карра миқдорда қопланганлиги сабабли гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Билдирилишича, Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиши оқибатида ёдгорликка 554,4 млн сўм зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ёдгорликка зарар етказган қурилиш корхонаси раҳбари О.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 3-қисми ва бошқа моддалари билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аммо, тергов давомида айбланувчи О.П. томонидан етказилган 554,4 млн сўм зарар уч карра миқдорда яъни 1 млрд 663 млн сўм қопланганлиги сабабли қонунчилик талабларига асосан, унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
“Ҳозирда, мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда. Жиноят кодексининг 132-моддаси 4-қисмига асосан, тарихий ёдгорликка етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди”, дейилади хабарда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September