Наманганда талабаларни “талаган” ўсмир “қароқчилар” ушланди (видео)
Crime
−
14:29 2602 2 minutes
Наманганда 7 нафар вояга етмаган ўсмир тенгдошларининг телефони, пули ва соатини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 13:00 ларда Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Аниқланишича, Наманган шаҳри ва Янги Наманган туманида яшовчи, 2010 йилда туғилган ҳамда 2-сонли касб-ҳунар техникумининг 1-босқичида таҳсил олувчи 7 нафар ўсмир – М.А., Б.А., И.Ф., Р.С., М.Ё., З.М. ва А.З. шу техникумнинг 1-босқичида ўқийдиган Т.А., Р.Н., М.Ё. ва Ю.Р.ларнинг ёнидаги пул, соат ва телефонларни зўрлик ишлатиш йўли билан тортиб олган.
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, терговга қадар ўтказилган текширув давомида видеотасвирда акс этган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани маълум бўлган.
%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(1).jpg)
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган талончилик билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида жанжал чиққанӣ ҳақида хабар берилган эди.
Live
All