Наманганда одамлар дор йўлида осилиб қолди (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида жойлашган дам олиш масканларидан бирида канатнинг тўхтаб қолиши оқибатида одамлар осилиб қолгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Аниқланишича, ушбу вокеа кеча, 29 июнь куни юз берган. Тарқалган видеолардан одамларнинг канатда осилиб турганини кўриш мумкин.

Наманган ФВБ Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари, туман ҳокимлиги ва Ички ишлар бўлимлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги кўнгилочар боғда жойлашган аттракциондан 2 нафар шахс йиқилиб тушганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends