Наманганда икки Nexia тўқнашди. Қурбонлар бор

Local

image

Кеча, 23 июль куни Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати берди.

ЙТҲ 23 июль куни соат 9:15 да Поп туманида содир бўлган. Наманган туманида яшаган 66 ёшли А.А. Nexia автомобилида “Ҳазратибоб” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 45 ёшли Ш.А. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашув содир этган.

Натижада А.А. бошқарувидаги Nexia автомашинаси ҳайдовчиси шифохонада ҳамда у билан кетаётган турмуш ўртоғи 62 ёшли М.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи А.А.нинг бир нафар гўдак набираси ҳамда яна бир Nexia ҳайдовчиси Ш.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

33

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends