Наманганда 26 ёшли йигит дарёга чўкиб кетди

Crime

image

Жорий йилнинг 11 июль куни Наманган вилоятидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёсида 26 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Соат 16:46 лар чамасида вилоят ФВБ Навбатчилик қисмининг қисқа 1050 рақамига Уйчи туман Ўнхаят маҳалла фуқаролар йиғини Шодёна кўчаси 21-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Р. исмли ҳамда яна 2 нафар фуқаролар Уйчи туман “Қумтепа” МФЙ худудидан оқиб ўтган “Норин” дарёсида чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар  келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.

Маълумот учун 2 нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган.

Тезкорлик билан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида Р.Р. исмли фуқаронинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.


Rate Count

122

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends