Наманганда 20 ёшли қиз ЙТҲ қурбони бўлди

Local

image

Кеча, 26 апрель куни соат 15:45 ларда Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р 112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 78-км.да, пиёда юк машинаси уриб юбориши натижасида вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати маълум қилди.

1959 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Ғ. Isuzu русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда 2000 й.т. А.Ш. (қиз) оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

435

Rating

3

Rate this article

Share with your friends