Мутлақ рекорд: Рамзан Қодиров сайловда 99,85 фоиз овоз олди

World

image

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари сайловида рекорд даражадаги 99,85 фоиз овоз олди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) хабар берди.

2016 йилдаги сайловларда у расмий маълумотларга кўра 94,8 фоиз, 2021 йилда эса 99,7 фоиз овоз тўплаган. Қодиров Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимини эса 2007 йилдан бери эгаллаб келмоқда. 2025 йилнинг май ойида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув олдидан у ўз истеъфоси масаласини муҳокама қилмоқчи эканини маълум қилган эди. Бироқ Қодировнинг сўзларига кўра, Путин унга: “Биз ҳали ишлашимиз ва яна ишлашимиз керак”, деган. 

“Олий Бош қўмондоннинг буйруғини бажаряпман!” деган Чеченистон раҳбари. 

Бунгача “Новая газета Европа” нашри манбаларга таяниб, меъда ости бези некрози ташхиси қўйилган Қодировнинг саломатлиги кескин ёмонлашгани ҳақида хабар берган. Нашр суҳбатдошларининг айтишича, у республикани тарк этмай қўйган ва деярли бутун вақтини Грознийдаги “Аймед” клиникасида шифокорларнинг доимий назорати остида ўтказмоқда.

Жорий йилнинг август ойида эса “Можем объяснить” лойиҳаси Чеченистон раҳбари омма олдида анча кам кўриниш бера бошлагани ҳақида ёзган. Хусусан, у Путин нутқ сўзлаган “Единая Россия” съездига бормаган ва деярли 20 йиллик бошқаруви давомида биринчи марта Давлат думасига сайловларда чечен ягона россияликлар гуруҳига бошчилик қилмаган. Шунингдек, Қодировнинг жадвалидан узоқ интервьюлар ва бошқа ҳудудларга ташрифлар йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Украинага қурол-яроғ етказиб бераётган ва турлича қўллаб-қувватлаётган давлатларга ҳарбий йўл билан жавоб қайтаришга чақирганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends