Мустақиллик бизга муқаддас динимизни қайтариб берди – Шавкат Мирзиёев

Local

image

Мустақиллик Ўзбекистон халқининг шон-у шарафи, муқаддас дини, она тили ва унутилаётган миллий қадриятларини қайтариб берди. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўз очди.

Давлат раҳбари 1991 йилда халқнинг хоҳиш-иродаси ва қатъияти билан давлат мустақиллиги қўлга киритилганини таъкидлаган.

Буюк истиқлол илдизлари уч минг йилдан зиёд давлатчилик анъаналари ва қадимий цивилизация тарихига бориб тақалади.

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Мир Алишер Навоий каби буюк алломалар башарият тафаккури хазинасини бойитгани қайд этилган.

Соҳибқирон Амир Темур барпо этган давлат адолат ва бунёдкорлик тимсоли сифатида тарих зарварақларидан муносиб ўрин олгани таъкидланган.

“Ватан озодлиги ва миллий истиқлол йўлида жонини фидо қилган Беҳбудий, Мунавварқори, Фитрат, Қодирий, Чўлпон каби жадид боболаримизнинг ҳуррият ҳақидаги орзу-ниятлари бугун Янги Ўзбекистонда тўлиқ рўёбга чиқмоқда.

Мустақиллик бизга шон-у шарафимиз, муқаддас динимиз, она тилимиз ва унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди. Истиқлол туфайли биз ўзлигимизни англаб, улуғ ота-боболаримизнинг муносиб ворислари эканимизни бутун дунёга намоён этдик”, дейди давлат раҳбари.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends