Мурунтов чанг-тўзон ичида қолди (видео)
Local
−
26 February 18274 1 minute
Кеча, 25 февраль куни Навоий вилоятининг Мурунтов ҳудудида чанг-тўзон кузатилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳудудда олтин қазиб олиш ишлари олиб борилади. Жараёнда амалдаги технологиялар қўлланилади. Айрим вақтларда кузатилиши мумкин бўлган чангланиш ҳолатлари табиий об-ҳаво шароитлари билан бир қаторда, ҳудуддаги ишлаб чиқариш жараёнлари таъсири билан ҳам боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўзгидрометга кўра, ҳудуддаги об-ҳаво кўрсаткичлари доимий мониторинг қилинади ва расмий маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этиб борилади.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October