Янгийўлда ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди

Local

image

Жорий йилнинг 17 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи С.Ж. Cobalt русумли автомашинани Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда техник носозлиги сабабли тўхтаб турган фуқаро Ш.Г. бошқарувидаги “МАЗ-509А” русумли юк автомашинасининг ярим тиркама бортига урилиб тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Тўқнашув натижасида, Cobalt  автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган З.М. исмли аёл ва Термиз туманида яшаган С.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. 

Шунингдек, Cobalt  автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  


Author

Tags

YTH

Rate Count

32

Rating

3

Rate this article

Share with your friends