МСК Матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди

Local

image

Бугун, 13 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматига Назиров Дилшодбек Бохадирович раҳбар этиб тайинланди.  

“Сайловлар жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Улар сайловчиларни сайлов жараёнларининг боришидан хабардор этиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, номзодларни ташвиқ қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида: Дилшодбек Назиров 1975 йилда туғилган. Олий маълумотли- Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2018 йил 6 январдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “O‘zbekiston 24” телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студиясининг бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.


Rate Count

55

Rating

3

Rate this article

Share with your friends