Моуриньо “Эль-Класико”даги ғалабанинг муҳим омилини айтди
Sport
−
13:18 731 2 minutes
“Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лиганинг 10-турида “Барселона” устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабага ярим ҳимоячилар билан ҳужум қилиш тактик қарори ёрдам берганини айтди. Бу ҳақда Моуриньо учрашувдан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.
“Мен Камавингага “Бориб, очиқ майдонда ҳужум қил”, дедим. “Барселона”га қарши ўйинда ҳужумчилар учун бўш ҳудуд топиш жуда қийин. Ягона ечим – буни ярим ҳимоячилар орқали амалга ошириш. Ҳужумчилар бундай ҳаракат қилганда, “Барселона” ҳимояси бунга тайёр бўлади. Натижада ҳужумчилар офсайдга тушиб қолиши ёки узун узатмани Жоан Гарсия қайтариши мумкин. Камавинга ва Беллингем каби ярим ҳимоячилардан фойдаланиб, рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш ғоям иш берди”, дейди Моуриньо.
Маълумот учун, “Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо 2010-2013 йилларда жамоани бошқарган даврида “Барселона”га қарши 17 та “Эль-Класико”да иштирок этган. Ушбу учрашувларда мадридликлар 5 марта ғалаба қозонган, 6 бор дуранг ўйнаган ва 6 марта мағлуб бўлган. Кеча, 25 октябрь кунги ғалаба Моуриньонинг каталонияликлар устидан қозонган 6-ғалабаси бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Реал” “Эл-Класико”лар тарихидаги ғалабалар сони бўйича ягона етакчига айланди. Ҳозирда мадридликлар ҳисобида 107 та ғалаба бор. “Барселона” эса 106 марта зафар қучган. Яна 52 та учрашув дуранг билан якунланган.
“Реал” кейинги учрашувини жорий йилнинг 1 ноябрь куни сафарда “Расинг”га қарши ўтказади. “Барселона” эса бир кун олдин ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилади.
Live
All