Москва вилоятида самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
World
−
25 June 2023 19199 1 minute
Россиянинг Москва вилоятига кирувчи Ступино шаҳар округидаги Малино қишлоғида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармасига таяниб, РБК хабар берди.
Айтилишича, самолёт бортида икки киши бўлган. Улар ўлган бўлиши эҳтимоли катта.
Ҳалокатга учраган самолёт Як-52 самолёти бўлиб, унинг учувчиси аэробатика билан шуғулланаётган вақтда фалокат содир бўлган. У бир нуқтада баландлиги етарли бўлмагани учун фигурадан чиқа олмаган.
Live
All