Москва аҳолисига қатъий огоҳлантириш берилди 

World

image

Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, Москвада COVID-19 билан боғлиқ вазият кун сайин қийинлашмоқда

"Москвада коронавирус касаллари сони ва шифохонага ётқизиш бўйича ҳолатлар кундан-кунга мураккаблашиб боряпти. Биз 65 ёшдан катталарга уйда бўлишлари ва масофа сақлашлари бўйича қатъий тавсиялар бердик", деган Собянин.

Москва метрополитенидаги вазият шуни кўрсатдики, кекса кишиларнинг аксарияти шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда давом этмоқда. Шаҳар мэри бу жуда хавфли бўлиши мумкинлигини айтиб, яна бир бор шаҳар аҳолисини огоҳлантирди. 

Айни вақтда Россия пойтахтида коронавирусдан вафот этганлар сони 5 мингдан ошиб кетган. 

Маълумот учун, COVID-19 пандемияси бошланганидан бери дунёда коронавирус асоратлари билан вафот этганлар сони 1 миллиондан ошган. 


Tags

Rate Count

724

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends