Монополиядан чиқариш қўмитаси иккита қонунни бирлаштирмоқчи

Local

image

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади, деб хабар берди “Норма”.

Янги таҳрирда иккита: “Рақобат тўғрисида” ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунларни қўшиб юбориш назарда тутилган.

Қўмита мутахассислари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган алоҳида моддаларни киритишни таклиф қиляпти:

  • рақобат принциплари;
  • давлат кўмаги, монопсония (бозордаги вазият, бунда ягона харидор кўплаб сотувчилар билан ҳамкорлик қилиб, улардаги нарх ва сотиш ҳажмини белгилайди, таҳр.) тушунчасининг жорий этилиши;
  • рақамли бозорлар;
  • савдо фаолиятини монополияга қарши тарзда тартибга солиш;
  • монополияга қарши комплаенс (таҳдидларга қаршилик қилиш ва хатарларни бошқариш тизими, таҳр.).

Rate Count

16

Rating

3

Rate this article

Share with your friends