Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Local
−
03 June 2023 5860 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари Туркия Президентининг инаугурация маросимида иштирок этади.
Эрдўғаннинг қасамёд қабул қилиш маросимида Мирзиёевдан ташқари яна 20 Президент, 13 та давлат Бош вазири ва 8 та халқаро ташкилотдан вакиллар қатнашади.
Маросимдан сўнг Туркия Президенти Чанкая саройида чет эллик меҳмонлар шарафига зиёфат беради.
Live
All