Мирзиёев Тунис халқига ҳамдардлик билдирди

Local

image

Кеча, 25 июль куни Тунис Президенти Ал-Божий Қоид ас-Сибсий мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тунис халқига ҳамдардлик билдирди. 

Мирзиёев Тунис Республикаси Халқ вакиллари Ассамблеяси раиси Муҳаммад Носирга ва мамлакат халқига Президент Ал-Божий Қоид ас-Сибсий вафот этгани муносабат билан таъзия йўллади.

Сиёсатчи 92 ёшда бўлган.

Охирги ойларда Тунис Президенти саломатлигидаги муаммолар сабаб бир неча марта шифохонага ётқизилганди. У 2014 йилдан бери мамлакат Президенти лавозимида фаолият юритаётганди.


Rate Count

18

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends