Мирзиёев Остонага етиб борди
−
03 July 2024 6718 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 3 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Остона халқаро аэропортида уни мамлакат Бош вазири Олжас Бектенов кутиб олган.
“Бугунги кунда Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4,5 миллиард долларни ташкил этди”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November