Мирзиёев Москвага етиб борди
Local
−
08 May 2023 20389 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига етиб борди.
Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлат раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Live
All