Оқўрдада Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фоторепортаж)

Local

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.

Бугун, 6 декабрь куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев фахрий қоровул олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.


Rate Count

140

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends