Миллатлар лигаси плей-офф босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Sport
−
09:21 242 1 minute
Кеча, 17 ноябрь куни Норвегия терма жамоаси UEFA Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнги турида Данияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Норвегия 2026-2027 йилги Миллатлар лигаси плей-офф босқичига йўл олган сўнгги жамоага айланди.
Франция, Бельгия, Германия, Нидерландия, Англия, Испания, Португалия ва Норвегия терма жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради.
Чорак финал учрашувлари 2027 йил март ойида бўлиб ўтади. Ундаги жуфтликлар жорий йилнинг 20 ноябрь куни ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимида аниқланади. Ярим финал, учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви эса келаси йилнинг июнь ойига белгиланган.
Маълумот учун, Миллатлар лигаси 2018-2019 йилги мавсумдан буён ўтказиб келинмоқда. Мусобақанинг энг юқори дивизионидаги гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби – Португалия терма жамоаси.
Live
All