Бизнесни ривожлантириш банки ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида очиқ мулоқот ўтказилди

Business

image

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда юртимизда обод ва файзли муҳитни янада мустаҳкамлаш мақсадида эълон қилинган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” ҳамда “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Халқобод” маҳалласида “Микробизнесдан йирик лойиҳаларга: маҳалладаги тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир Бизнесни ривожлантириш банки, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Янгийўл тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда асосий эътибор тадбиркорлар ва банк сектори ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, бизнесни ривожлантиришдаги молиявий ва ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда уларга амалий ечимлар таклиф этишга қаратилди.

Унда Бизнесни ривожлантириш банки, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Янгийўл тумани ҳокимлиги масъуллари, банк мутахассислари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар банк томонидан тақдим этилаётган молиявий маҳсулотлар ва хизматлар кўргазмаси билан танишди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид ахборот материаллари тарқатилди.

Давра суҳбати давомида тадбиркорликни молиялаштириш имкониятлари, давлат дастурлари, маҳаллабай ишлаш тизими ҳамда ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Очиқ мулоқот форматида ташкил этилган учрашувда тадбиркорлар гаров таъминоти, рухсатномалар олиш ва бизнес фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар. Қатор масалалар юзасидан амалий ечимлар белгиланди.

Тадбир якунида тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудудларда бизнес муҳитини янада яхшилаш ҳамда банк ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотни тизимли давом эттириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Банк ахборот хизмати


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends