Месси кетгач, Аргентина терма жамоасининг янги капитани маълум бўлди

Sport

image

Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганидан сўнг, Кристиан Ромеро терма жамоанинг янги сардори бўлади. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, сардорлик боғичига асосий номзод “Атлетико Мадрид” ҳимоячиси Кристиан Ромеро деб қаралмоқда. Ромеро Месси ва Николас Отамендининг кейинги даврида жамоанинг асосий етакчиларидан бири сифатида кўрилмоқда.

28 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасида 2021 йилда дебют қилган. У шу вақтга қадар жамоа сафида 58 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урган.

Ромеро 2026 йил августида “Тоттенхэм”дан “Атлетико Мадрид”га кўчиб ўтди. У “Тоттенхэм”да ҳам жамоа сардори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 август куни Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини расман эълон қилган эди. Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол урган. У ҳар икки кўрсаткич бўйича ҳам терма жамоа рекордчиси ҳисобланади. Ҳужумчи жаҳон чемпионатларида олти марта иштирок этган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends