Месси фаолиятидаги 49-совринни қўлга киритди
Sport
−
09:51 1250 2 minutes
Бугун, 17 сентябрь куни АҚШнинг “Интер Майами” клуби Мексиканинг “Крус Асуль” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, MLS ва Мексика чемпионати ғолиблари ўртасида ўтказиладиган Чемпионлар кубоги соҳиби бўлди.
Учрашувдаги голларга Лионель Месси (24-дақиқа) ва Каземиро (81) муаллифлик қилди. 39 ёшли Месси “Интер Майами” сафидаги 115-учрашувида ўзининг 100-голини урди. Аргентиналик футболчининг профессионал фаолиятидаги голлари сони 929 тага етди.
Шу тариқа, Месси “Интер Майами” билан бешинчи совринини қўлга киритди. У бунга қадар клуб билан 2023 йилда Шимолий Америка Лига кубоги, 2024 йилда MLS мунтазам мавсуми, 2025 йилда Шарқий конференция плей-офф босқичи ва MLS чемпионатида ғолиб чиққан.
Месси фаолияти давомида энг кўп совринни “Барселона” билан қўлга киритган – 35 та. Испания клуби билан у 10 марта Ла Лига, 8 марта Испания Суперкубоги, 7 марта Испания Кубоги, 4 марта Чемпионлар лигаси, 3 марта UEFA Суперкубоги ва бир марта FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Аргентиналик футболчи миллий терма жамоа билан ҳам олтита совринни қўлга киритган. Улар орасида 2022 йилги Жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йилги Копа Америка, 2008 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги Финалиссима ҳамда 2005 йилги FIFA U-20 Жаҳон чемпионати бор.
Месси Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби билан учта совринни қўлга киритган. У икки марта Франция чемпионати (2022 ва 2023) ва бир марта Франция Суперкубоги (2022) ғолиби бўлган.
Шу тариқа, Месси футболчилар орасида энг кўп соврин қўлга киритган футболчи сифатида қайд этилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда унинг “Барселона”даги собиқ жамоадоши Дани Алвес 43 та соврин билан бормоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September