Месси Дибалани хайрлашув ўйинига таклиф қилди – ОАВ

Sport

image

Лионель Месси “Рома” ҳужумчиси Пауло Дибалани Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” нашри хабар берди.

Лионель Мессининг таклифига қарамасдан терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалони Пауло Дибалани бўлажак йиғин учун таркибга киритмаган.

Мессининг терма жамоадаги хайрлашув ўйини жорий йилнинг 6 октябрь куни Буэнос-Айресдаги “Эстадио Монументал” стадионида бўлиб ўтади. Унда Аргентина Бенинга қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув Лионель Мессининг миллий жамоадаги сўнгги ўйини бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Аргентина терма жамоаси аъзолари ҳам учрашувга таклиф этилган.

Дибаланинг мазкур баҳсда иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида. “Рома” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини футболчини икки қитъалараро парвоз билан боғлиқ катта юклама сабабли терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни истамаётгани айтилмоқда.

Аргентинадаги учрашувдан беш кун ўтиб, жорий йилнинг 11 октябрь куни “Рома” Италия чемпионатининг 2026-2027 йилги мавсуми 6-турида сафарда “Комо”га қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Пауло Дибала Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги Жаҳон чемпионати ва Финалиссимани қўлга киритган. Клублар миқёсида эса “Ювентус” сафида беш марта Италия чемпиони бўлган, тўрт марта Италия Кубоги ва икки марта Италия Суперкубогида ғолиб чиққан.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends