Месси Аргентина МТЖ мураббийлар штабига кириши мумкин

Sport

−

image

Аргентина терма жамоаси афсонаси Лионель Месси 2028 йилги Америка кубогида миллий жамоада махсус устоз вазифасини бажариши мумкин. Бу ҳақда “Motivaciones Fútbol” портали хабар берди.

Манбага кўра, режага биноан, Месси ёш футболчиларга устозлик қилиб, майдонга тушмаган ҳолда улар билан ўз тажрибаси ва етакчилик қобилиятини бўлишади. Бу ғоя 2022 йилда Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасини трибуналардан қўллаб-қувватлаган Серхио Агуэронинг ролига ўхшаши айтилмоқда.

Маълумот учун, 39 ёшли Месси миллий терма жамоадаги хайрлашув учрашувини жорий йилнинг 7 октябрь куни ўтказди. Унда Аргентина Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси мазкур баҳсда бир гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Месси Аргентина катталар терма жамоасидаги дебютини 2005 йил 17 август куни Венгрияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Шундан буён у миллий жамоа билан 2022 йилги Жаҳон чемпионати, 2022 йилги Финалиссима ҳамда 2021 ва 2024 йиллардаги Америка кубоги ғолиби бўлди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends