Месси Аргентина клубига қайтиш таклифни рад этди

Sport

−

image

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ватанига қайтиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, “Ньюэллс Олд Бойз” клубига қисқа муддатли ижара асосида ўтишни ўйламаяпти. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Таниқли инсайдер маълумотларига кўра, 39 ёшли футболчи “Интер Майами” билан 2028 йил декабрига қадар амал қиладиган шартномасини охиригача бажариш ниятида.

Аввалроқ, Месси ёшлигида тўп сурган Аргентина клубига вақтинча қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Романо бу маълумотни рад этди.

“Мессининг ижарага берилиши эҳтимоли йўқ”, дейди журналист ва томонлар ўртасида бу борада ҳали музокаралар бошланмаганини таъкидлади.

Шунингдек, “Интер Майами”га яқин манбаларга кўра, аргентиналик футболчи Америка клуби билан шартномасини узайтириш имкониятини ҳам истисно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист Гонсало Калвигони Мессининг “Ньюэллс Олд Бойз” жамоасига ўтишга жуда яқин эканлиги ва бу 2027 йил бошида амалга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends