Мбаппе ва унинг онаси коррупция бўйича тергов доирасида сўроқ қилинди
Sport
−
14:26 506 1 minute
“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва унинг агенти бўлган онаси Файза Ламари Францияда коррупцияга оид тергов доирасида сўроқ қилинди. Бу ҳақда “L’Équipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ламари пора беришда гумон қилинмоқда. Терговчилар футболчининг ўзи ҳам молиявий операцияга алоқадор бўлган бўлиши мумкинлигини текширмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Франция терма жамоасининг собиқ хавфсизлик хизмати раҳбари Муҳаммад Санҳажи Мбаппенинг онаси учун тўртта кириш визасини расмийлаштириш жараёнини тезлаштиришга ёрдам берган. Терговчилар футболчи томонидан мансабдор шахснинг ҳисоб рақамига ўтказилган 60 300 евро маблағ билан боғлиқ ҳолатни ҳам ўрганмоқда.
Муҳаммад Санҳажи Францияда олиб борилаётган кенг кўламли коррупцияга қарши терговнинг муҳим фигурантларидан бири ҳисобланади. Мазкур иш доирасида аввалроқ бошқа таниқли футболчилар, жумладан, Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери ҳам сўроқ қилинган.
Маълумот учун, ҳозирча Килиан Мбаппе ёки унинг онасининг айбдорлиги расман тасдиқлангани йўқ. Тергов давом этмоқда.
Live
All